ИЧКИ ТУРИЗМ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги               ПҚ-3514-сонли Қарори, “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йил 9 февралдаги        52-сонли буйруғи асосан 2018 йилнинг  5-10 июл кунлари “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг 12 нафар ишчи ходимлари Хоразм ва Бухоро вилоятларига саёхат ташкил этилди.

Хоразм вилоятининг Урганч, Хива шаҳарларига ташриф давомида диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишди. Калта Минор, Ичан-қалъа, Жума масжиди, Оллоқулихон, Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон мадрасалари, Паҳлавон Маҳмуд мемориали, "Тош ҳовли" саройи шулар жумласидандир. Бухоро шаҳрига саёхат давомида “Арк” қалласи, “Ситораи Моҳи хоса” мажмуаси, Лаби ховуз, Минораи калон тарихий обидалар зиёрат қилинди. Мазкур саёҳатдан асосий мақсад мамлакат тарихи, миллий қадриятлар ҳамда маънавий қадриятларни ўрганиб қайтдилар.

 Бухоро вилоятида саёҳат давомида Хожа Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси, “Арк” қалласи, “Ситораи Моҳи хоса” мажмуаси, “Лаби ховуз”, “Минораи калон” ва бошқа диққатга сазовор тарихий обидаларни зиёрат қилиб, уларнинг қурилиш тарихига доир маълумотларни ҳам олишга муваффақ бўлишди.

 

 

 

Информационно-аналитический отдел