Аккредитация Кенгашининг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги “Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3643-сон қарори билан ташкил этилган “Аккредитация маркази” манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда “Синов натижаларини ҳалқаро даражада тан олинишида Аккредитациянинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Шунингдек, мазкур анжуман доирасида Аккредитация марказининг ISO/IEC 17011 халқаро стандарт талабларига риоя қилинишида белгиланган вазифаларни бажарилиши мониторингини олиб борувчи Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалалар ҳамда иш режалари ҳам белгилаб олинди.

 

 

Ахборот-таҳлил бўлими