Сертификатлаштириш ва синов лабораториялари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги 4348-сонли “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди.

Қарорнинг асосий мақсади электротехника саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматли замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Мазкур қарорнинг 13-бандида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан, республика ҳудудида контрафакт ва сифатсиз электромаиший маҳсулотлар сотилишини олдини олиш юзасидан илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда уларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминловчи намунавий синов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Сиздан ишлаб чиқилган мазкур намунавий синов дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқиб, ўз таклиф ва мулохазаларингизни билдиришингизни сўраймиз.

Юқоридагиларга асосан, фикрларингизни “Ўзстандарт” агентлигига 2019 йилнинг 25 июн кунига қадар  Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. ,   Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  электрон манзилари орқали тақдим этишингизни сўраймиз.