Иқтидорли ёшлар клуби

“Ўзстандарт” агентлигида  “Республика ССМ” давлат корхонаси ва тизимдаги бошқа корхоналарда ишлаб турган 35 ёшгача бўлган истеъдодли ва истиқболли ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойили асосида фаолият юритувчи, “Иқтидорли ёшлар клуби” ташкил этилиб, иш фаолияти йўлга қўйилди.

Соҳада ишлаётган қобилиятли ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини кучайтириш,  билим ва малакаларини Республика ва чет элларда ошириш, кадрлар захирасига олиб, раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш ва тарбиялаш - клубнинг асосий мақсади саналади.

Клубнинг жорий йил апрель ойида ўтказилган машғулотларида “Ўзини-ўзи бошқариш ва вақтни режалаштириш”, “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллардаги Ҳаракатлар стратегияси”да стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантириш масалалари”, “Инсон ва унинг дунёқарашини кенгайтириш йўллари” мавзулари муҳокама қилиниб,  тема юзасидан дискуссиялар ўтказилди.

Муҳокама этилаётган масалалар клуб аъзоларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

 

 

 

 

 

"РССМ"ДК

Ахборот-таҳлил бўлими