Сертификатлаштириш ва синов лабораториялари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги 4348-сонли “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди.

Қарорнинг асосий мақсади электротехника саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматли замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Мазкур қарорнинг 13-бандида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан, республика ҳудудида контрафакт ва сифатсиз электромаиший маҳсулотлар сотилишини олдини олиш юзасидан илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда уларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминловчи намунавий синов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Сиздан ишлаб чиқилган мазкур намунавий синов дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқиб, ўз таклиф ва мулохазаларингизни билдиришингизни сўраймиз.

Юқоридагиларга асосан, фикрларингизни “Ўзстандарт” агентлигига 2019 йилнинг 25 июн кунига қадар  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ,   This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон манзилари орқали тақдим этишингизни сўраймиз.

Аккредитация Кенгашининг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги “Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3643-сон қарори билан ташкил этилган “Аккредитация маркази” манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда “Синов натижаларини ҳалқаро даражада тан олинишида Аккредитациянинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Шунингдек, мазкур анжуман доирасида Аккредитация марказининг ISO/IEC 17011 халқаро стандарт талабларига риоя қилинишида белгиланган вазифаларни бажарилиши мониторингини олиб борувчи Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалалар ҳамда иш режалари ҳам белгилаб олинди.

 

 

Ахборот-таҳлил бўлими

“Ўзстандарт” агентлигининг “Республика ССМ” ДК ҳодимлари билан коррупцияга қарши курашиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш сохасида мухим ташкилий-хуқуқий ислохотлар амалга оширилди. Аҳолининг хуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йуналтирилган тизимли чоралар қурилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг “Республика ССМ” ДК ҳодимлари билан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Шу йиғилишда ислохотларни амалга ошириш доирасида фукароларнинг хукук ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.

 

 

 

 

 

Ахборот-таҳлил бўлими

Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат миллий инфратузилмасининг яратилиши мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширади ва инновацияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятлар очади.

Стандартлар институти томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 600 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли Давлат стандартлари (O`z DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди. Жумладан:

Стандартлар номланиши

Амалдаги ташкилотнинг стандартлари (Ts)

Ишлаб чиқилган давлат стандарти

(O`z DSt)

“Идиш товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар

97

1

“Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар”;

112

1

“Кукунсимон тозалаш воситаси. Техникавий шартлар”;

49

1

“Қуртлар. Техникавий шартлар”;

52

1

“Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўҳот. Техникавий шартлар”;

151

1

“Пишлоқли дудланган қаламчалари. Техникавий шартлар”;

23

1

“Санитария – гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз буюмлар. Техникавий шартлар”.

94

1

Жами

578

7

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4059-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, қатор йўналишларда стандартлаштириш соҳасидаги маҳсулотнинг ягона талабларини белгилайдиган, Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари халқаро талаблар билан уйғунлашган ҳолда ишлаб чиқилди.

 

 

 

Ахборот-тахлил бўлими