Сертификат сифат кафолати

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, сифат менежменти тизимларини жорий этган ва аккредитация қилинган синов лабораторияларидан маҳсулотларини синовларини ўтказган 70 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди.

Мисол учун: Хоразмда “Озода нон” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 3 та турдаги қолипли нон, лочира, Пряник маҳсулотлари, Сирдарё вилоятида “Янгиобод жилваси” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 3 турдаги қурилиш маҳсулотларига, “Standart Stone” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 2 турдаги қурилиш маҳсулотларига, Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ трансформатор заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган тарнсформатор маҳсулотларига ҳамда Қашқадарё вилоятида “Стандарт тест прибор” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулотларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расимйлаштириб берилди.

 

 

Ахборот-таҳлил бўлими